Get Mystery Box with random crypto!

Урганчда 3,3 млрд сўмлик газни ўғирлаган фермерга жиноят иши қ | Тезкор хабарлар | Расмий канал

Урганчда 3,3 млрд сўмлик газни ўғирлаган фермерга жиноят иши қўзғатилди

Урганч туманида 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Урганч туманида фаолият юритувчи “М.” фермер хўжалиги раҳбари А.Э. хўжалик биносида 11 та иситиш қозонларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@Tezkor24official