Get Mystery Box with random crypto!

«Муродбой иши» бўйича суд залида юз берган тартибсизлик юзасид | Тезкор хабарлар | Расмий канал

«Муродбой иши» бўйича суд залида юз берган тартибсизлик юзасидан ИИВ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда ЖИБ Янгийўл шаҳар судининг мажлислар залида судланувчилар қўлларини жароҳатлагани акс этган видео лавҳалар тарқалди.

ИИВ ахборот хизматининг изоҳ беришича, 25 май куни айни вақтда 1-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар 5 нафар маҳбус ЖИБ Янгийўл шаҳар судининг сўровномасига асосан судга юборилган.

Қайд этилишича, суд жараёни давомида соат 15:30 ларда, М.Юнусалиев, Ғ.Муроджонов ва А.Қудратовлар суд томонидан қўйилган айбловлардан норозиликларини билдириб, қўлларидаги лезвия бўлаклари билан ўзларига тан жароҳати етказган ва турли ноўрин талабларни қўйиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Тошкент вилояти ИИББга кўра, ҳозирда бу ҳолат тўлиқ назоратга олинган, воқеанинг келиб чиқиши, сабаблари ўрганилмоқда. Натижаси юзасидан батафсил маълумот берилади.

@Tezkor24official