Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Расман Самарқанд вилоятидаги Ургут деҳқон бозорида | Тезкор хабарлар | Расмий канал

#Тезкор #Расман
Самарқанд вилоятидаги Ургут деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди

Самарқанд вилоятидаги Ургут деҳқон бозорида 24 май, душанба куни ёнғин содир бўлди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Хабарга кўра, 24 май куни соат 00:05 лар атрофида Ургут деҳқон бозорида ёнғин юзага келган. Айни вақтда, ҳодиса жойига зудлик билан туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ИИБ ходимлари чиқиб, ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Ёнғин бартараф этилди. Ҳодиса сабаблари юзасидан қўшимча маълумот берилади.

@Tezkor24official