Get Mystery Box with random crypto!

#муносабат Ижтимоий тармоқда ЙПХ инспектори ва фуқаро ўртасид | Тезкор хабарлар | Расмий канал

#муносабат
Ижтимоий тармоқда ЙПХ инспектори ва фуқаро ўртасида тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат жорий йилнинг 4 май куни содир бўлган.

ЙПХ инспектори сафдор О.Ортиқов йўриқнома асосида М-39 автомобиль йўлининг 1119 км.да жойлашган “Омон Қўтон” ЙПХ масканида ҳизмат олиб бориши давомида, “Lada Vesta” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузганлиги учун тўхтатилиб, ҳайдовчидан ҳужжатларини тақдим қилиши сўралганида, ҳайдовчи ЙПХ инспекторига ҳужжатларни тақдим қилмаган.

Ходим ва ҳайдовчи ўртасидаги тўлиқ мулоқот инспекторнинг "Body camera" сида қайд этилган.

ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви тайинланган.

Маълумот учун: ушбу ҳайдовчи йил мобайнида 4 маротаба йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ қоидабузарликлар содир этган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

@Tezkor24official