Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Расман Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати Сенат на | Тезкор хабарлар | Расмий канал

#Тезкор #Расман
Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати Сенат назоратига олинди

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Андижон туманида ёш келинчакнинг гуруҳ бўлиб зўрлангани ҳолатини назоратга олди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати маълум қилди.

Андижон туманида олти эркак дала шийпонида 20 ёшли келинчакни зўрлаганликда гумон қилинаётгани ҳақида хабар қилган эди. Андижон вилоят ИББ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Сенат хабарида қайд этилишича, 17 май куни Андижон вилояти ИИБ томонидан ўрнатилган тартибда қўмитага дастлабки маълумотлар тақдим этилди.

@Tezkor24official