Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат 'Қамчиқ' довонидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 а | TEZKOR YANGILIKLAR

#Диққат

"Қамчиқ" довонидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 229-километрида сел-сув тошқини кузатилганлиги сабабли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида мазкур ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати ҳар икки йўналишда вақтинча тўхтатилди.

Ҳозирда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ФВВ, ЙҲХХ ҳамда "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилмоқда.

https://t.me/+vZHzuC5tKHAxZmVi