Get Mystery Box with random crypto!

🔻Тезкор 24

Telegram kanalining logotibi tezkor24 — 🔻Тезкор 24 Т
Telegram kanalining logotibi tezkor24 — 🔻Тезкор 24
Kanal manzili: @tezkor24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 800

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-05-29 19:32:42 ​​Экспертиза Андижондаги 5 ойлик келин зўрланмаганини кўрсатди. Аёлнинг ўзи ҳам ёлғон кўрсатма берганини тан олган.

Андижонда беш нафар эркак дала шийпонида 18 ёшли келинни зўрлагани, келиннинг яқинлари қонунбузарларга чора кўришни сўраётгани ҳақида хабар берилганди. 25 май куни вилоят прокуратураси жабрланувчи ҳамда гумон қилинган шахсларнинг барчаси суд-тиббий экспертизасидан ўтказилиб, олинган ашёлар бўйича судга оид биология, судга оид криминалистика ва судга оид микротола экспертизалари тайинланганини маълум қилган. ИИВ ахборот хизматининг ёзишича, суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчининг баданида зўрлик аломатлари билан боғлиқ тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги, 13-14 ҳафталик ҳомиладор эканлиги ва ҳомиласи ривожланаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, судга оид толали материалларни криминалистик текшириш экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи О.О.нинг кийимларида гумондорларнинг кийимларига тегишли толалар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Жабрланувчи О.О. яқин қариндошлари ва ҳимоячиси иштирокида сўроқ қилинганида уни ҳеч ким зўрлаб номусига тегмаганини, айрим шахслар (қонунчилик талабларига асосан шахс ҳақидаги маълумотлар сир сақланади) моддий манфаатдор бўлиш эвазига уни зўрлаб номусига теггани ҳақида ариза ва кўрсатма беришга мажбур қилгани, агарда ушбу кўрсатмани бермаса, турмуш ўртоғи билан бирга яшаттирмасдан, ажратиб юборишини айтгани сабабли, иложсизликдан ёлғон кўрсатма берганини маълум қилган.

Шунингдек, ишга алоқадор бўлган ва гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган шахслар ҳодиса куни жабрланувчи О.О.га тегишли бўлган шийпон атрофида бегона эркакларни кўрмаганини ҳамда дала шийпонидан аёл кишининг ёрдам сўраб бақирган овози эшитилмаганини маълум қилган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчи О.О. маълум қилган беш нафар шахс воқеа содир бўлган куни ҳодиса жойида, яъни жабрланувчи О.О.га тегишли бўлган дала шийпонида умуман бўлмагани аниқланган.

Тергов ҳаракатлари давомида тўпланган инкор қилиб бўлмас далилларга асосан фуқаро О.О.нинг зўрланганлиги тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмагани сабабли жиноят ишининг гумон қилинувчиларга тегишли қисмини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига (жиноий ҳодиса юз бермаган ёки шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса) асосан тугатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирда фуқаро О.О. ва бошқаларнинг туҳмат қилгани ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«Шу ўринда, фуқаролардан ҳамда блогерлардан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликларини, тергов ҳаракатларига аралашмасликларини, ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини ҳамда ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, келгусида тергов ҳаракатлари натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилиши таъминланади.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
4.4K views16:32
Ochish/sharhlash
2021-05-29 19:28:33 ​​Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида "Isuzu" дарё қирғоғига ағдарилиб кетди.

29 май куни соат 05:30 ларда Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобиль йўлининг 35-км.да, «Тошкент-Навоий» йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли юк автомобилининг ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, Зарафшон дарёсининг қирғоғига ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
3.4K views16:28
Ochish/sharhlash
2021-05-25 17:57:59 ​​Бухоролик фолбин аёл алдов йўли билан фуқародан 1300 доллар пул ва моддий бойлик ундиргани маълум бўлди.

Бухорода ўзини «фолбин» деб эълон қилиб, жодугарлик билан шуғулланиб келган 33 ёшли аёл фуқаронинг ишончига кириб, унинг 1300 долларга тенг пули ва моддий бойлигини қўлга киритгани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов маълум қилди.

Маълум бўлшича, Бухоро шаҳрининг Жўбор кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл У.Т. ўзини «фолбин» деб эълон қилиб, бир нечта фуқаронинг ишончига кириб, даромад қилиб келган. 2021 йилнинг апрель ойида У.Т. хонадонига келиб, шахсий ҳаётида кетма-кет муаммоларга дуч келаётганини айтган 32 ёшли фуқаро Ш.Т.нинг дардини тинглаб, унинг ишончига кирган. Фуқаронинг шахсий муаммоларидан устамонлик билан фойдаланиб, унга шамлардан фойдаланиб, илоҳлар билан гаплаша олишини билдирган. Айнан шу йўл билан унинг ҳам мушкулини осон қилиши ва унинг келажагини олдиндан айтиб бера олишини айтиб, эвазига У.Т.дан 3000 доллар талаб қилган. Оғир аҳволдаги фуқаро фолбин аёлнинг ёлғонларига ишонган ва ўзида мавжуд бўлган 1300 доллар пулини, шунингдек, пулга ҳисоблаб, сўнгги русумдаги қўл телефонини совға қилган.

Бироқ орадан вақт ўтса-да, шахсий ҳаётида ўзгариш сезмаган Ш.Т. яна У.Т.га мурожаат қилган. Фуқаронинг йўллари фақат ўзининг дуоси билан очилишига шаъма қилган аёл ундан яна моддий манфаатдор бўлишга уринган. Аммо унинг бу галги уринишлари зое кетган.

Ўзининг алдангани ва ишончининг суиистеъмол қилингани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилган Ш.Т.нинг аризаси юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 19 май куни У.Т.нинг фирибгарлик жиноятини содир этгани аниқланган. Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми, «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ушбу жиноят ишида гумонланаётган ‘фолбин’ қонун олдида жавоб бериши, шубҳасиз. Аммо ҳали ҳам фолбинга доимий ‘мижоз’ бўлиб, боз устига яқинлари ва танишлари, оила аъзоларини етаклаб келувчи фуқароларни алданиб қолмасликка, фолбин ва жодугарлик билан шуғулланувчи шахсларга ишонмасликка чақирамиз», — дейди Шуҳрат Жалолов.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
4.6K views14:57
Ochish/sharhlash
2021-05-25 17:55:31 ​​Сурхондарёда Damas ва «КамАЗ» тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди, 8 ёшли қиз ва яна бир киши оғир тан жароҳатлари олди.

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида Damas ва «КамАЗ» иштирокида ЙТҲ юз берди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши оғир тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 24 майга ўтар кечаси, М41 Бишкек—Душанбе—Термиз халқаро автомобиль йўлининг Шўрчи тумани «Гулистон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1501-километрида юз берган. Денов—Шўрчи йўналишида ҳаракатланиб келаётган «КамАЗ» юк машинаси йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas билан тўқнашган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси ва унинг ёнида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, Damas’да йўловчи сифатида кетаётган 27 ёшли йигит ва 2-синф ўқувчиси бўлган 8 ёшли қиз оғир тан жароҳатлари билан Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

ЙТҲ оқибатида «КамАЗ» йўл четидаги зовурга ағдарилиб кетган.

Суриштирувларда «КамАЗ» ҳайдовчиси етарли малакага эга бўлмагани, ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига энди бир йил бўлгани, юк машиналарини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани бир йил аввал олгани аниқланган.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
3.1K views14:55
Ochish/sharhlash
2021-05-25 17:35:28 ​​«Полиэтилен пакетлар барча муаммоларнинг сабабчиси». Ободонлаштириш бошқармаси ходими ёмғир ёғса, Тошкент кўчаларини нима учун сув босишига ойдинлик киритди.

Тошкент шаҳрида 23 май куни соат тахминан 19:35 дан сўнг кучли ёғингарчилик (жала) кузатилиши оқибатида кўчаларни сув босгани тўғрисида хабар берилганди. Пойтахт ҳокимлиги бу каби ноқулайликлар нима сабабдан юзага келаётганига ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, Тошкентга хизмат кўрсатувчи коммунал хизмат ходимлари ва техника таъминотида аввалги йилларга қараганда анча ўсиш бор. Авариявий вазиятларда фойдаланиш учун махсус машиналар харид қилинган, ишчилар сони ортган. Бироқ шунга қарамай, ёғингарчилик вақтида йўлларга сув тошиши каби муаммолар кузатилмоқда.

Ободонлаштириш бошқармаси ходими Хайрулла Турсуновнинг сўзларига кўра, пойтахтда ёғган ёмғир натижасида кўплаб марказий ва ички кўчалар сув тўпланишидан азият чекади.

«Биз соат 19:00 дан иш бошладик ва сал кам 3 соат мобайнида Миробод туманининг марказий ва ички кўчаларини ёмғир сувларидан тозаладик. Аслида, ҳар куни бу кўчаларни ва ариқларни тозалаймиз, супурамиз. Бироқ эртаси куни худди иш қилинмагандек, яна шу аҳвол! Савол беришингиз мумкин, нега ҳар куни ариқлар тозаланса ҳам, сув оқиб кетмаяпти, деб.

Кеча тозалаган ариқларимизнинг барчасини полиэтилен пакетлар, бир маротабалик қоғоз стаканлар ва баклажкалар тўсиб қўйган ва сув оқиб кетишига имкон бўлмаган. Айниқса, полиэтилен пакетлар — барча муаммоларнинг сабабчиси. Ариқларнинг зовурларга қуйиладиган қисмида темир панжаралар ўрнатилган, ўша ерни тозалаб ташласак, муаммо ҳал. Бироқ унга қадар вақт керак бўлади ва йўлларга сув тошади», — дейди Турсунов.

Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Шохруҳ Раҳимжоновнинг айтишича, 23 май куни ходимлар соат 19:00 дан 01:30 га қадар тинмай ишлаган, 300 нафар ободонлаштириш ходимлари ёғаётган ёмғир остида хизмат қилган. Шунингдек, 20 тадан ортиқ техника тўпланиб қолган сувларни тортиб олган, чиқиндиларни олиб чиқиб кетган ва бошқа вазифаларни бажарган. Шунингдек, ФВВ ходимлари ҳам бу жараёнга жалб этилган.

Сув, асосан, Амир Темур, Генерал Узоқов кўчалари, «Ашхобод» боғи яқинидаги туннел ва «Миробод» деҳқон бозорининг олд томонидан тошган.

«Бу кўчалар доим автомобиллар ва одамлар билан гавжум, қолаверса, уларда чиқинди ташлаш учун қутилар етарли. Бироқ кимларнингдир эринчоқлиги ёки шунчаки одати боис мана шундай кўнгилсиз ҳолатлар юзага келмоқда.

Машинадан чиқинди отаётганингизда ёки қўлингиздаги бўш пластик идишни ариққа ташлаётганингизда битта меники нима ҳам бўларди, деб ўйларсиз. Аммо сиз каби ўйлайдиганлар кўпайиб кетаётганлиги боис 300 нафардан ортиқ оила бошлиқлари ўша тунни ариқлардаги сиз ташлаган чиқиндиларни тозалаш билан ўтказди», — дейди Раҳимжонов.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.5K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-05-25 17:32:16 ​​Фото: Тошкентда ойнаванд бекат-дўкон ичига кириб кетган Lacetti.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ойнаванд бекат-дўкон ичига кириб кетди. Ҳолат акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда айтилишича, воқеа 25 май куни «Чимган» бекатида юз берган.

Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь ойида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Қорасу-6 даҳасида жойлашган Makro супермаркетига Lacetti кириб кетганди.

Ҳолат ҳайдовчи ўт олдиргич калит ва фарзандини қаровсиз қолдириб, ўзи супермаркет ичига кириб кетганида автомобилда бўлган 8 ёшли фарзанди ўт олдиргич калитни бураб юбориши оқибатида юз берган. Автомобиль ҳаракатланиб кетган ва супермаркет ойнасини синдириб, ичкарига кириб тўхтаган.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.2K views14:32
Ochish/sharhlash
2021-05-24 19:03:32 ​​Ангрендаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони 7 кишига етди. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ангренда йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ЙТҲда 8 транспорт воситаси иштирок этгани ҳамда 5 киши вафот этгани ҳақида маълум қилганди. Тергов департаменти воқеа бўйича қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 24 май куни соат 9:00 ларда фуқаро 40 ёшли М.У. бошқарувида бўлган тиркамали MAN русумли юк машинасида Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтган А-373 М-39 Тошкент–Ўш автомобиль йўли бўйлаб Ўш йўналишидан Тошкент йўналиши бўйича бошқариб, ушбу йўлнинг 183-километрда рул бошқарувини йўқотган.

Оқибатда йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган темир йўл кесишмасига етмасдан тўхтаб турган фуқаро 43 ёшли И.О. бошқарувида бўлган Lacetti, 30 ёшли К.Р. бошқарувида бўлган Nexia-2, 44 ёшли Э.М. бошқарувидаги Cobalt, 46 ёшли И.О. бошқарувидаги Lacetti, 45 ёшли М.З. бошқарувидаги Lacetti, 39 ёшли К.М. бошқарувидаги Nexia-3 ва Matiz русумли автомашиналар билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

ЙТҲ оқибатида жами 7 нафар шахс ҳодиса жойида вафот этган ва 14 нафар шахс олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.7K views16:03
Ochish/sharhlash
2021-05-24 19:00:32 ​​Андижонда тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Икки киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Андижон тумани Сердар Пател кўчасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг икки нафар ходими жароҳатланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар берди.

«Дарё» манбасининг маълум қилишича, ЙТҲ 2021 йилнинг 24 май куни соат 8:56 да Андижон тумани Сердар Пател кўчасида содир бўлган.

Андижон—Жанубий Оламушук йўлида ҳаракатланиб келаётган тез тиббий ёрдам бўлимининг Damas машинаси Nexia автомобили билан тўқнашган. Бу ҳақда Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон филиалига соат 9:04 да хабар берилган. Ҳодиса натижасида бўлим шифокори ҳамда ҳайдовчиси ўрта оғир тан жароҳати билан филиалга ётқизилган.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.4K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-05-24 18:57:16 ​​Бухорода Кореяга ишга юборишини айтиб, эвазига фуқародан 5 минг доллар олмоқчи бўлган шахс ушланди.

Бухоро вилоятида фуқарони Корея давлатига юборишни ваъда қилиб, ундан 5000 доллар олмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳолат ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Таъкидланишича, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро И.О. 32 ёшли Ҳ.Ж.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари орқали давлат томонидан ажратилган квоталар асосида Корея давлатига ишлашга юборишни ваъда қилган. Эвазига эса ундан 5000 доллар талаб қилган. Фуқаро Ҳ.Ж. эса иқтисодий шароитидан келиб чиқиб, бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тезкор тадбир давомида И.О. фуқаро Ҳ.Ж.дан 5000 доллар пора олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.2K views15:57
Ochish/sharhlash
2021-05-21 10:04:41 ​​Самарқандда опасини пичоқлаб ўлдирган аёл 10 йилга қамалди.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ўзаро келишмовчилик оқибатида опасини пичоқлаб қўйган сингилга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 19 январь куни соат 18:30 ларда ўзаро тортишиб қолган опа-сингил бир-бирини фоҳишаликда, енгилтабиатликда айблаган. Бу вақтда аёлларнинг иккиси ҳам спиртли ичимлик таъсирида — маст бўлган.

Жанжал оқибатида сингил опасини пичоқлаб, ўлдирган.

«Опам ҳар доим ичгани, онамни ҳақорат қилгани учун ўртамизда можаро юз берди. Жаҳл устида пичоқ урдим, айбимга иқрорман, қилган ишимдан пушаймонман», — дейди айбланувчи.

Судланувчига Жиноят кодексининг 97-модда (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «б» банди билан 57-моддасини қўллаб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
3.7K views07:04
Ochish/sharhlash