Get Mystery Box with random crypto!

Коллеж ва техникумларнинг сиртқи, кечки ва дуал таълим шаклига | Texnikumlar | Rasmiy xabarlar

Коллеж ва техникумларнинг сиртқи, кечки ва дуал таълим шаклига ҳужжат топширган абитурентлар ўқишга имтиҳонсиз қабул қилинади.

2022-2023 ўқув йили учун профессионал таълим муассасаларига сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар тест синовида иштирок этмайди.

Улар профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум) га кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Тест синовлари фақат кундузги таълим шакли учун ўтказилади ва тест синовлари 2022 йил 3-8 октябрь кунлари 2 сменада бўлиб ўтади.

Шунингдек, рўйхатдан ўтишда ОТМларга кириш тест синовида тўплаган бали билан танловда иштирок этиш истагини билдирган ва фанлар мажмуаси мос бўлган талабгорлар тест синовида иштирок этмайди.

Уларга тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома шаклантирилмайди ва улар ОТМларга кириш тест синовида тўплаган бали билан танловда иштирок этади.

@TEXNIKUMLAR