Get Mystery Box with random crypto!

Эндиликда номзод бир вақтнинг ўзида фақатгина 5 тагача лавозим | Test.argos.uz

Эндиликда номзод бир вақтнинг ўзида фақатгина 5 тагача лавозимга ариза юбора олади

Бунда ҳар бир якунига етган танловдан сўнг номзодда бошқа вакансияга ариза юбориш имконияти сақланиб қолади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идораларнинг инсон ресурслари бўлинмалари ҳамда фуқаролардан келаётган таклифлар асосида давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимларни эгаллаш бўйича очиқ танловлар тизими такомиллаштириб борилмоқда. Ягона мақсад фуқароларга қулайлик яратиш, шу билан бирга тизимнинг шаффофлиги ва адолатлилигини ошириб боришдан иборат.

Хусусан, 2023 йилнинг 1 декабридан тест синови босқичида 56 ва ундан юқори балл тўплаган номзодларнинг натижалари 3 ой давомида тизимда сақланиб, бошқа вакант ўрин учун танловларда қатнашиб, малака талабига тўғри келган тақдирда, ушбу босқичдан автоматик ўтиши белгиланган эди.
Натижада номзодларнинг ортиқча оворагарчилигига чек қўйилиб, тест синовига келувчиларнинг сони 4 бараварга қисқариши таҳлил қилинган эди.

Бироқ, аксарият номзодлар 56 баллни қўлга киритиш учун бир нечта, ҳаттоки 40-50 тагача лавозимга ариза юбориб, бир кунда 5-10 маротабагача тест синовида қатнашишмоқда. Бу эса — танлов тизимидаги адолат мезонларига зид ҳолат.

Жорий йилнинг 4 мартидан бошлаб махсус ваколатли орган томонидан танлов тизимига ўзгартириш киритилиб, эндиликда номзодлар вакант ўринни эгаллаш учун бир вақтнинг ўзида 5 тагача лавозимга ариза йўллашлари мумкин бўлади.

Бунда номзоднинг вакант лавозимга йўллаган аризаларидан бири асосли равишда ташкилот ёки номзоднинг ўзи томонидан рад этилган тақдирда, бошқа вакансия учун танловга ҳужжат юбориш имкониятига эга бўлади.

Вакансиялар канали — @vacancy_argos

Каналга уланиш — @argos_uz