Шуҳрат Полвонов Олий суд раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайланди. У бунгача Олий Мажлис Қонунчилик палтаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари эди. Шунингдек, Гулнора Мирзаева, Абдукамол Абдукаримов ва Аскар Бекмановлар Олий суднинг судяси лавозимига ўн йиллик муддатга сайланди. @segmentuz 6.2K views12:37