Get Mystery Box with random crypto!

Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига божхона имтиёзи мудда | Test.argos.uz

Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига божхона имтиёзи муддати узайтирилди

Президент “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Унга кўра импорт қилинадиган 23 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари учун "ноль" қийматдаги бож ставкаларини қўллаш муддати 2023 йил 1 январдан 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилди.

Божхона божининг “ноль” ставкалари гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, тухум, мевалар, цитрус мевалар, ўсимлик ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек буғдой уни (ёки жавдар уни)га амал қилади.

@segmentuz