Get Mystery Box with random crypto!

Контрактда ўқиётан талабалар учун XushnudbekUz канали Мустақил | Termiz Uybozor

Контрактда ўқиётан талабалар учун XushnudbekUz канали Мустақиллик таълим гранти эълон қилади

2 йил аввал яхши ниятлар билан MetsenatUz лойиҳасини бошлагандик. Лойиҳадан асосий мақсад таълимга инвестиция киритиш, эҳтиёжманд талабаларга илм олишлари учун моддий кўмак бериш, жамиятда меценатлик (ҳомийлик) маданиятини шакллантириш эди.

Аллоҳга шукр, бугун мамнуният билан навбатдаги таълим грантини эълон қилмоқчимиз.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан XushnudbekUz Телеграм канали эълон қилган таълим грантида 31 нафар талабага 5 млн сўмдан, жами 155 млн сўмлик маблағлар тўлаб беришни ният қилдик.

Маълумот: ушбу грант учун ажратилаётган маблағлар XushnudbekUz каналида эълон қилинган рекламалар ҳисобидан қопланади.

ОНЛАЙН АРИЗА ТОПШИРИШ

Таълим гранти ҳақида маълумот:

Қайси ОТМлар учун:
барча давлат, нодавлат, диний таълим муассасалари учун
Қайси босқич учун: бакалавриатнинг барча босқичи
Қайси таълим шакли учун: кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий
Қайси жиҳатларга устунлик берилади: ўзлаштириш кўрсаткичи юқори, ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва чин етим, ногиронлиги бор талабалар.
Квота сони: 31 нафар (бунинг 5 нафари ТДЮУ талабалари учун)
Таълим гранти миқдори: 5 млн сўм (жами 155 млн сўм)
Ариза топширишнинг сўнгги куни: 30 сентябрь

ОНЛАЙН АРИЗА ТОПШИРИШ

P.S.: аризалар тўлиқлигича электрон тизим орқали қабул қилиниши туфайли, мабодо ҳужжат топширишда техник муаммо ёки тушунмовчилик бўлса, мана бу ерда изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


@xushnudbek