Get Mystery Box with random crypto!

Хайрия суннат тўйлари ўтказилди Миллатимиз қон-қонига савоб и | Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati

Хайрия суннат тўйлари ўтказилди

Миллатимиз қон-қонига савоб ишларни қилиш, хайрия тадбирлари ўтказиш ва қийналганларга ёрдам кўрсатиш анъаналари фазилат сифатида сингиб кетган. Айниқса байрамлар олди саҳоватпеша тадбиркорларимиз томонидан қийналган, ёрдамга мухтож оилаларга кўмак кўрсатиш ишлари яна ҳам ортади.

Куни-кеча саҳоватпеша тадбиркор Х.Юсуфжонов томонидан кўмакка мухтож оилаларнинг 18 нафар болалари учун суннат тўйлари ўтказиб берилди.

Термиз шаҳридаги “Оқшом” тантаналар саройида бўлиб ўтган тадбирда Термиз туманидан 8 нафар, Термиз шаҳридан 10 нафар болаларнинг яқинлари иштирокида базм ўтказилди ва тўй болалар учун совғалар топширилди.

Туман ҳокимлиги саховатпеша тадбиркорга кўмакка мухтож оилаларга кўрсатган ёрдами учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site