Get Mystery Box with random crypto!

'ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИ ЮЛДУЗЛАРИ' РАҚСЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ Ту | Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati

"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИ ЮЛДУЗЛАРИ" РАҚСЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Туман ҳокимлиги, Ёшлари иттифоқи туман Кенгаши, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими ва маданият бўлимлари ҳамда 13-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистон янги юлдузлари" деб номланган рақслар кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик танлов "Миллий рақс" ва "Замонавий рақс" йўналишларида ҳамда 6-11 ёш ва 12-18 ёш тоифалари бўйича ўтказилди. Жамоалар ўртасида ўтказилган беллашувларда ғолибликни қуйидаги жамоалар қўлга киритди:

6-11 ёшлилар ўртасида "Миллий рақс" йўналишида 25-мактабнинг "Юлдузлар" жамоаси, "Замонавий рақс" йўналишида 30-мактабнинг "Жозиба" жамоаси биринчиликни қўлга киритди.

12-18 ёшлилар ўртасида "Миллий рақс" йўналишида 15-мактабнинг "Юлдуз" жамоаси, "Замонавий рақс" йўналишида 2-мактабнинг "Ёш раққослар" жамоаси биринчиликни қўлга киритди.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати