Get Mystery Box with random crypto!

Термизда ашёвий далил билан қўлга олинган блогер товламачиликд | Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati

Термизда ашёвий далил билан қўлга олинган блогер товламачиликда айбланмоқда

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда «Отабек Сатторий» номи билан фаолият олиб борувчи блогер 2020 йилнинг декабр ойида Шеробод туманида жойлашган «Чинора Гул барака» деҳқон бозорида озиқ-овқат ярмаркасига борган. Бозордаги камчиликларни қўл телефонига тасвирга олган.

2021 йил 28 январ куни блогер «Чинора Гул барака» деҳқон бозори раҳбари Л.Т.га қўнғироқ қилиб, бозорни видеотасвирга олиш жараёнида ўзи фойдаланиб юрган «Xiaomi Redmi 5» русумли уяли телефон аппарати синиб қолганлигини, агарда унга бир дона янги «Vivo-X50» телефон аппаратини сотиб олиб бермаса, бозордаги салбий ҳолатлар туширилган видеотасвирларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориши билан таҳдид қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан блогерга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб, фуқаро Л.Т. ИББга мурожаат қилган. Далил сифатида блогер билан сўзлашувларни тақдим қилган.

29 январ куни ўтказилган тезкор тадбир давомида блогер махсус кимёвий ишлов берилган нархи 5 млн сўмлик бир дона «Vivo-Х50» телефон аппаратини Л.Т.дан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан блогерга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми(товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати