Get Mystery Box with random crypto!

МУРОЖААТ ВА ИЖРО Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Те | Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Термиз туманидаги "Гулбаҳор" маҳалласи аҳолиси билан ўтказилган сайёр қабулида фуқаролар томонидан маҳалланинг Боғишамол ва Бўстон кўчаларини таъмирлаш масаласида мурожаат қилинган эди.

Мазкур мурожаатни ижобий ҳал қилиш мақсадида куни кеча "Гулбаҳор" маҳалласининг Боғишамол ва Бўстон кўчаларидаги умумий узунлиги 5,2 км ички йўлга тош тўкиш ишлари бошлаб юборилди.

Туман ҳокимлиги томонидан ёқилғи ва бошқа харажатлар учун маблағ ажратилди ва туман Ички ишлар бўлими, 3-Сектор штаби ҳамда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан транспорт воситалари билан таъминланди.

Олиб борилаётган ишларга аҳоли вакиллари ҳам ўз хиссасини қўшиб, йўл таъмирланишида яқиндан кўмак беришмоқда.

Каналга уланиш:
@termiztumanhokimligi