Get Mystery Box with random crypto!

Термиз туман Жисмоний тарбия ва cпорт бўлими ва туман Мактабга | Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati

Термиз туман Жисмоний тарбия ва cпорт бўлими ва туман Мактабгача таълим бўлими томонидан соғом турмуш тарзини кенг тадбиқ етиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги спорт тадбирлари тумандаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ишчи ҳодимлари ўртасида ўтказилди.

"Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида ўтказилган спорт мусобақасида ташкилотнинг икки жамоаси ўзаро беллашишди.

Спорт мусобақаси ғолибларига ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш:
@termiztumanhokimligi