Get Mystery Box with random crypto!

МУФТИЙ ҲАЗРАТ “ВАҚФ” ФОНДИ МЕҲМОНХОНАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ | Imomtermiziy.uz|Madrasa rasmiy kanali

МУФТИЙ ҲАЗРАТ “ВАҚФ” ФОНДИ МЕҲМОНХОНАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

2023 йил 13 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида жойлашган “Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги меҳмонхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти филиали раҳбари Абдусалом Фатуллаев ҳамроҳлик қилди.

Муфтий ҳазратлари ташриф асносида меҳмонхонада зиёратчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, иш фаолиятни янада ривожлантириш юзасидан тавсияларни бердилар.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar