Get Mystery Box with random crypto!

Namoz vaqtlari Termiz | Намоз вақтлари Термиз

Telegram kanalining logotibi termiz_namoz_vaqtlari — Namoz vaqtlari Termiz | Намоз вақтлари Термиз N
Telegram kanalining logotibi termiz_namoz_vaqtlari — Namoz vaqtlari Termiz | Намоз вақтлари Термиз
Kanal manzili: @termiz_namoz_vaqtlari
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.02K
Kanalning ta’rifi

Расулуллоҳ ﷺ айтганлар:
"Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор". (Имом Муслим ривояти)
Бу каналдан бир манфаат олсангиз, Аллоҳ Таолодан, агар хато ва камчиликлар бўлса каминайи ходимингиздан деб билгайсиз.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-22 19:20:06 Каналга ташланаётган постларга малол келмаса "Реакция" қолдиринглар. Булар / қанча кўп бўлса бизни ҳам шунча ҳурсанд қилади мотивация беради:) Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз! Ҳаммамизни Аллоҳ ўз панохида асрасин. Тунингиз осуда бўлсин.
1.9K views16:20
Ochish/sharhlash
2022-09-22 19:01:04 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"КИМ ЖУМА КУНИ ТОНГДА БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қайюм сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари

Mehrob.uz

ЭСЛАТИНГ..! Зеро, эслатма мўминларга
манфаат берур” [51:55]
T.me/Termiz_Namoz_vaqtlari
2.0K views16:01
Ochish/sharhlash
2022-09-22 17:25:25 Namoz vaqtlari Termiz shahri | Намоз вақтлари Термиз шаҳри pinned a photo
14:25
Ochish/sharhlash
2022-09-22 17:25:14
Ассаламу алайкум!

#Жума_Муборак!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

@Termiz_Namoz_vaqtlari
2.9K views14:25
Ochish/sharhlash
2022-09-22 17:25:06
БИР ҲАФТАЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

ЖУМА МУБОРАК

Бомдод 05:35
Пешин 13:00
Аср 16:50
Шом 18:45
Хуфтон 20:15

27-сафар | 1444-Ҳижрий йил
23-сентябр | 2022-йил

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта Намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" [Нисо:103]
@TERMIZ_NAMOZ_VAQTLARI
2.9K views14:25
Ochish/sharhlash
2022-09-22 17:16:00 ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!


Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, ҳолос.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.

Пайғамбаримизга 10 бор саловот айтинг! Илтимос бир дақиқа вақтингизни аяманг!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

Ин шаа Аллоҳ айни дамда Аллоҳ сизга юз бор саловот айтди. Юзта қилган хатонгиз гуноҳингиз ўчирилди.

Жума куни саловот айтишни фазилати ҳақида кўпчилигимиз биламиз аммо жума куни айтишликдан Шайтон инсонни унуттириб қўяди. Шуни барча яқинларингизга жўнатиб эслатинг. Сизни сабабингиздан улар ҳам саловот айтиб фазилатларни қўлга киритишсин. Вақтингиз учун эринманг. Яқинларингиз ўқиганда уларга бериладиган савобдан камаймасдан сизга ҳам келиб туради. Ўнта яқинингизга жўнатсангиз Аллоҳдан мингта саловот ва мингта хатонгиз кечирилишлигини қўлга киритасиз.

ЭСЛАТИНГ..! Зеро, эслатма мўминларга
манфаат берур” [51:55]
T.me/Termiz_Namoz_vaqtlari
2.1K views14:16
Ochish/sharhlash
2022-09-22 14:50:01
Намозни шошилиб ўқиш

┅══════════┅
Абдуллоҳ домла
┅══════════┅

ЭСЛАТИНГ..! Зеро, эслатма мўминларга
манфаат берур” [51:55]
T.me/Termiz_Namoz_vaqtlari
1.9K views11:50
Ochish/sharhlash
2022-09-22 12:01:54 ​​Оила қурмоқчи бўлганларга имтиҳон саволлари

Бу мақола эркак киши уйланмоқчи бўлган аёлга бериши керак бўлган 12 та савол.
Эркак киши аёлга бериши керак бўлган саволлар:

1. Оила бойлик ёки гўзаллик учун қурилмайди, балки никоҳ ўз нафсини жиловлаш ва насл-насабни давом эттириш учундир. Бу хақда нима деб ўйлайсиз?

2. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 34-оятида оиладаги масъулиятни эркак кишининг зиммасига юклаган. Сиз бунга розимисиз?

3. Ислом талабларига кўра, аёл кишига жуфти ҳалолидан ўзгаси қараши ножоиз. Шунинг учун у (аёл) бегоналарнинг, яъни номаҳрамларнинг олдида авратини ёпиб юриши керак. Бу масала бўйича сизнинг фикрингиз қандай?

4. Аёл киши жуфти ҳалолини у (эри) хоҳлагандай номлаши ва чақириши керак. Шу билан бирга аёл эрини табассум билан кутиб олиши ва ўз хулқи билан унга ҳурмат кўрсатмоғи керак. Шу фикрга қўшиласизми?

5. Бу ҳаётда Аллоҳ бизни синайди. Сиз қандайдир муддат ишсизликка ва камбағалликка сабр-қаноат қила оласизми? Шунингдек, ўзингизни бошқа бадавлат аёлларга нисбатан ҳасаддан сақлай оласизми?

6. Асосан аёл киши уй ишларини бажариб, вақтини уйда ўтказиши керак. Агарда уйдан чиқиши керак бўлиб қолса, у эридан изн сўраши зарур. Бунга фикрингиз қандай?

7. Аёл киши эрининг муаммоларини тушуниши ва уни ёлғиз қолдирмаслиги лозим. Эркак киши ҳам аёлининг муаммоларига нисбатан шуни тақдим қилиши керак. Бу ҳақда нима дейсиз?

8. Эр-хотин бир-бирининг сирларини сақлай билиши ҳамда уларни ота-онаси ва бошқаларга очиб юриши тўғри эмас. Оилавий сирларни қаттиқ тутмоқ керак. Сиз бунга қўшиласизми?

9. Аёл киши эрининг ота-онаси ва қариндошларига худди ўз ота-онаси ва яқинларига кўрсатган ҳурматни, меҳрни кўрсата олиши керак. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?

10. Эр-хотин бир-бирига мадад бўлиб, оилавий ришталарини муҳофаза қилиши керак, ҳаттоки айрим қариндошлар ҳасад ёки нонкўрлик сабабли уларнинг турмушини бузмоқчи бўлсалар ҳам, агарда бундай кимсалар ота-она ва жигарлар бўлишса ҳам. Сиз бунга қўшиласизми?

11. Мен ҳар бир эркак каби аёлнинг гўзаллиги ва жозибадорлигига ишонаман. Лекин, шундай бўлса-да, ташқи гўзаллик энг муҳими эмас, деб ўйлайман. Менинг бу фикримга қўшиласизми?

12. Аёл киши ҳам шариат, ҳам урф-одатларга биноан эрига қулоқ солиб, унга итоатда бўлиши керак. Агар хотин жуфти ҳалолига бўйсунмаса, ўз бурчини бажармаган ҳисобланади ва шунинг учун эркак киши уни моддий томондан таъминламаслиги мумкин. Бу масалада фикрингиз
қандай?

Islom.uz

ЭСЛАТИНГ..! Зеро, эслатма мўминларга
манфаат берур” [51:55]
T.me/Termiz_Namoz_vaqtlari
1.9K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-09-22 11:20:21
Havoning qadrini nafasing siqqanida bilasan...

• Eslating, eslatish mo'minlarga manfaat berur!

T.me/Firdavsiylar_inshaAlloh
1.2K views08:20
Ochish/sharhlash
2022-09-22 10:00:36 #Намоз_аҳкомлари
НАМОЗНИНГ РУКНЛАРИ

29) Намознинг рукнлари нечта?
Намознинг рукнлари олтита.

1. Такбири таҳрима.
Такбири таҳрима дегани ҳаром қилиш такбири деганидир. Чунки бу такбир ўзидан кейин то намоз тугагунча намоз ўқувчига намозга тегишли бўлмаган ишлар билан машғул бўлишни ҳаром қилади.
Такбири таҳриманинг шартлари:
А) Такбири таҳрима Аллоҳни улуғлашга далолат қиладиган холис зикр билан бўлмоғи. Мисол учун, Аллоҳу акбар деган лафз. Истиғфор ва бисмиллаҳ Аллоҳни улуғлашга далолат қиладиган холис зикр ҳисобланмайди. Шунинг учун у иккиси билан намозга киришиш дуруст бўлмайди. Чунки истиғфор дуодир, бисмиллаҳ дейиш Аллоҳдан ёрдам сўрашдир.
Б) Такбири таҳрима тўлиқ қиём (тик) ҳолда айтилиши. Агар такбири таҳриманинг бирор ҳарфи рукуъ ҳолатида айтилса ҳам, у такбири таҳримага ўтмайди. Унинг намози боғланмайди.
В) Такбири таҳримани ўзи эшитадиган даражада талаффуз қилиб айтади. Баъзи ҳарфларини эшитмай қолса, зарар қилмайди. Бир киши соқов ёки талаффуз қила олмайдиган даражада касал бўлса, тилини ҳаракатлантиради ёки намозни ният қилиш билан кифояланади.

2. Қиём.
Фарз ва вожиб намозларда қиём (тик туриш)га қодир бўлса, туриб намоз ўқийди. Бир киши бемор бўлса, ўтириб ёки ёнбошлаб намоз ўқийди. Агар намозни туриб ўқиш асносида боши айланиб тик туришга қодир бўлмайдиган даражада боши айланса, намозини ўтирган ҳолда давом эттиради. Агар намозхоннинг бош айланиши кетса-ю, намознинг бир неча ракъати қолган бўлса, у намозини тик турган ҳолда тугатади. Намоз ўқувчи учун суннат ва нафл намозларини узрсиз ҳам ўтирган ҳолда ўқиш жоиз. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, унга тик туриб намоз ўқувчи савобининг ярми берилади. Вожиб намозлари, яъни назр ва витр намозлари бу борада фарз намози кабидир.

3. Қироат.
Фарз намозларининг аввалги икки ракъатида, витр ва нафл намозларининг барча ракъатида Қуръондан қироат қилиш фарз. Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларида қироат қилиш фарз эмас.
Намозда фарзга кифоя қиладиган қироатнинг энг ози Қуръондан бироз бўлса ҳам ўқиш. Лекин унинг ўзи билан чекланиб Фотиҳа сурасини қироат қилмаслик ёки Фотиҳани қироат қилиб Қуръоннинг бошқа жойидан бироз қироат қилмаслик макруҳи таҳримийдир. Чунки Фотиҳани қироат қилиш ва Қуръондан бир узун ёки уч қисқа оят қироат қилишнинг ҳар иккиси намознинг вожибларидандир. Бир киши соқов ёки талаффуз қила олмайдиган даражада бемор бўлса, Қуръонни қалбидан ўтказади. Имомга иқтидо қилган киши қироат қилмайди, чунки имомнинг қироати унга кифоя қилади.

4. Рукуъ.
Ҳар бир ракъатда рукуъ қилиш. Рукуъ энгашиб икки кафтини икки тиззаси устига қўйиш. Рукуъ ҳолатида энг камида икки қўлини чўзганда тиззасига етадиган бўлиши лозим. Кимнинг орқасида эгиклик ёки букрилик бўлиб, икки қўли тиззасига етадиган даражада бўлса, у кўпроқ энгашиб рукуъ қилади ёки боши билан имо қилиб рукуъ қилади.

5. Сажда.
Ҳар бир ракъатда икки марта сажда қилмоқ. Сажда собит бўладиган ҳолатнинг энг ози пешонасини ерга қўймоқ. Агар бир киши бир ракъатда бир марта сажда қилиб, иккинчи саждани тарк қилса, кейинги ракъатда уни ҳам қўшиб қилиб қўяди. Агар кейинги ракъатлардан бирида ҳам уни қилиб қўймаса, намози ўтмайди. Қайта ўқиш лозим бўлади.

6. Қаъда.
Намознинг охирида ташаҳҳуд миқдорича ўтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Масъуд разияллоҳу анҳуга ташаҳҳудни таълим берган вақтда: «Агар буни қилсанг ёки ўқисанг, намозинг тугал бўлган бўлади», деганлар.
Биз зикр қилган бу рукнлар намоз дуруст бўлишининг асосий рукнларидир. У рукнлар намознинг ичида бўлиб, намоз ўқувчи улардан бирини узрсиз тарк қилса, намози фосид бўлади.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 2" китобидан.

Mehrob.uz

ЭСЛАТИНГ..! Зеро, эслатма мўминларга
манфаат берур” [51:55]
T.me/Termiz_Namoz_vaqtlari
1.5K views07:00
Ochish/sharhlash