Get Mystery Box with random crypto!

Эй аёл Эҳтимол эринг раҳбаридан танбеҳ эшитгандир; Эҳтимол | ИҚРО | Тергачи масжиди

Эй аёл

Эҳтимол эринг раҳбаридан танбеҳ эшитгандир;

Эҳтимол эринг ишхонасида камситилгандир;

Баъзида сени ва фарзандларини деб ҳаётини хавф остига қўяётгандир;

Уйга маошни тўла олиб бориш учун баъзида тушлик қилмай оч қолгандир;

Эрингга ғазаб қилишдан олдин танасидан қанча тер томганини бил;

Эрингга ғазаб қилишдан олдин кўзидаги чарчоққа боқ;

"Эр бўлгандан кейин ишлайди, боқади-да, унинг вазифаси" дейишга шошма.

Эрлик вазифамни, фарзандларимга оталик масъулиятимни ҳис қила оляпманми, уларга Динини ўргата оляпманми, Намозга чорлай оляпманми деб кўзидан дув-дув ёш қуйилгандир;

Ҳар бир оила бошлиғи оила аъзоларининг бахтли бўлишини, дунё ва охиратда нажот топишини истайди;

Унинг ожиз инсон эканини, у ҳам чарчашини унутма.

Эҳтимол бирор жойи оғриса ҳам оилам ножам бўлмасин деб айтмас.

Агар сен дугоналаринг, опа-сингилларингдек либос кия олмаётган бўлсанг, дарҳол эрингни айблама, сабрли бўл!

Унутма, оқила аёл модани деб эрини ўйламайдиган эмас, балки эрини деб модани ўйламайдиган аёлдир.

Аллоҳ таолодан оилангни саодатли этишини, сизларни ибодатда бардавом айлашини, Ўзидан ўзгага муҳтож қилмаслигини сўраб дуо қил!

Нозимжон Ҳошимжон

✿°•┈┈┈••❋••┈┈┈•°✿

Яқинларингизга хам улашинг, савобли ишга cиз хам шерик булинг

✿°•┈┈┈••❋••┈┈┈•°✿

Каналга Уланиш


@TERGACHIMASJIDI