Get Mystery Box with random crypto!

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ Заҳиридд | TerDU rasmiy kanali

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиши билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.
14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги Республикамизнинг барча муассасаларида, қолаверса, хориждаги олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказларида ҳам кенг нишонланди. Жумладан, Термиз давлат университетининг барча факультетларида Бобур таваллуди муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, адабий кечалар, танловлар ташкил этилди.
Хусусан, Ўзбек филологияси факультетида бўлиб ўтган “Бобур каби Ватанни севинг” номли саҳналаштирилган тадбирда П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романидан саҳнавий кўриниш, Санъатшунослик факультетида эса ижодий кўргазмалар танлови ўтказилди. Танловда ғолибликни қўлга киритган талабалар университет ректорининг буйруғига асосан пул мукофоти билан тақдирланди.

@TerDU340