Get Mystery Box with random crypto!

Туризм салоҳиятини оширишга қаратилган янги лойиҳалар тақдимот | TerDU rasmiy kanali

Туризм салоҳиятини оширишга қаратилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди

Давлат раҳбари раислигида жорий йил 29 март куни ўтказилган мамлакатимиз туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилишида қатор вазифалар белгилаб берилди. Шунга асосан Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бугун вилоят ҳокими Термиз тумани “Отчопар” мажмуасида бўлиб, вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги режалар ва лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Хусусан, Термиз туманида “Этно шаҳарча”, “Янги Ўзбекистон” боғи, “Congress Hall”, ресторан, кемпинг, меҳмонхона, институт, кўп қаватли бинолар жойлашган “Янги Ўзбекистон” массиви лойиҳаси, Бойсун туманида экотуризм ва экстримал туризмни ўз ичига олган лойиҳа, “Бойсун баҳори” халқаро фестивали ўтказиладиган экотуризм мажмуаси, “Сурхон” давлат қўриқхонасидаги “Зараутсой” масканида экотуризм маршрутини ташкил этиш каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, Термиз шаҳри Ҳаким Ат-Термизий кўчасидаги 2 қаватли турар-жойлар ўрнида кўп қаватли турар-жойлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталари ҳамда замонавий меҳмонхона қуриш, Термиз туманидаги “Эски шаҳар” ҳудудида топилган археологик топилмалар жойини консервация қилиш лойиҳалари ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида “Автотранс Ангор” ва “Ойбек Автотранс” МЧЖлари томонидан олиб келинадиган замонавий автобус ва микроавтобуслар билан танишилди.

Ҳар бир лойиҳа юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, Давлат раҳбари томонидан Сурхондарё вилоятида туризмни ривожлантириш борасида белгилаб берилган топшириқларни сифатли амалга ошириш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда маҳаллий ва хорижий сайёҳларни кенг жалб қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site