Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда 860 та референдум участкаси тузилди Шунга кўра, | TerDU rasmiy kanali

Сурхондарёда 860 та референдум участкаси тузилди

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ комиссиясининг навбатдаги йиғилишида вилоятда 860 та референдум участкаси тузишга қарор қилинди.

Округ ҳудудидаги референдум участкаларининг 685 таси умумий ўрта таълим мактабларида, 58 таси коллеж, лицей ва техникумларда, 13 таси маҳалла фуқаролар йиғинларида, 19 таси тиббиёт муассасалари, санаторий ва дам олиш масканларида, 7 таси олий ўқув юртлари биноларида, 25 таси давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда, 33 таси адлия, давлат хизматлари, маданият ва спорт марказларида, 16 таси ҳарбий қисм ва озодликдан маҳрум этиш муассасаларида, 4 таси тадбиркорлик субъектлари биноларида фаолият юритади.

Участкалар рўйхати вилоятдаги оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/467572

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site