Get Mystery Box with random crypto!

Транспорт вазири:  Йўлкирадан ташқари рози бўлиб чойчақа берса | TentakMinds

Транспорт вазири:  Йўлкирадан ташқари рози бўлиб чойчақа берса етади-а?

Таълим вазири:  Боласини биринчи партага ўтказиш учун бир икки сўм берса ўша билан ойликларинг етади а?

Маданият вазири:  Сизларга ойлик нима керак?  Тўйлар бўлаверсин...

Мактабгача таълим вазири:  Ойликдан ташқари байрамларда совға салом оласизлар,  конверт келади,  етадида.

Молия вазири:  Энди сизларга ман ўргатишим шартмасдир...

Табиат вазири:  Табиатга етказган зарарини минимал ёзиб,  у йўғига атаганини берса етиб қолар?

Адлия вазири:  Никоҳ,  метрика,  эҳҳеэе,  ҳар қадамда суюнчи.  Яна бирортани зарарини ундириб берсанглар ку,  олам гулистон.

Ташқи ишлар вазири:  Соғлиқни сақлаш ходимларига мазза да...

Меҳнат вазири:  Четга ишга жўнатсанглар ўзи кўнглидан чиқариб беради ку барибир...

Ички ишлар вазири:  Қамалмаслик учун бор будини жон деб беради ку...

Камбағалликни қисқартириш вазири:  Бизларга иш кўпайтиряпти бошқа вазирликлар...

@tentakminds