Get Mystery Box with random crypto!

#обуначидан #тахрирсиз #мурожаат Ҳозиргина Бухоро вилояти, Шо | TentakMinds

#обуначидан #тахрирсиз #мурожаат

Ҳозиргина Бухоро вилояти, Шофиркон туманида уруш ва меҳнат фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими Очил бобо Мўминовни (94 ёшда) катта тезликда автомашина уриб кетибди.

Шофиркон туманининг Денов МФЙ ҳудуди йўллари умуман назоратсиз бўлгани учун ҳар йили, бир неча нафар кексалар ва ёш болалар ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари қайд этилади.

Ушбу ҳудудда содир этилаётган жиноятлар ҳажми кун сайин ошиб бораётганига, Тошкентда ўтирган иссиқ ва юмшоқ креслога эга манфаатдор раҳбарлар ҳам умуман эътибор қаратишмайди.

Чунки “тиллачилар” макони бўлган Денов МФЙда ҳаттоки спецназ билан келган тадбирлар ҳам катта миқдордаги пул билан бости-бости қилинади.

Очил бобо жабрланган ЙТҲда ҳам ноқонуний руда (олтин) қазиш билан шуғулланувчи янги “бойча”нинг аҳоли масканларида қонунларни менсимай катта тезликда ҳаракатланиши сабаб бўлган.

Туман ИИБ, прокуратурасининг “тиллачилар” билан тили бир дейишмоқда …

Қани кўрамиз, Очил Бобонинг автомашина босиб кетгандан кейин ДЕНОВ ҳудуди тартибга солинарканми ёки одатдагидек ҳаммасига панжа ортидан қараб вағурини еб ароқ ичиб юраверишарканми ?

@tentakminds