Get Mystery Box with random crypto!

МДҲ давлатлари ўртасида ўзаро мулоқот тақчиллиги, беқарор стра | TentakMinds

МДҲ давлатлари ўртасида ўзаро мулоқот тақчиллиги, беқарор стратегиялар даврида ўзаро ишонч камайгани хақида шу пайтгача фақат давлат раҳбарлари гапирарди.

Куни кеча МДҲ парламентлараро ассамблеяси 54- ялпи мажлисида Танзила Норбоева ҳам шу маънода таклиф билдирибди.

Яхши қадам, дадил қадам. Давлат, хукумат, парламентлар даражасидагина эмас, вазирликлар, ҳокимликлар, ташкилотлар ўртасида ҳам жипслашиш ҳақида гапиравериш керак.

Қанча кўп учрашилса кўз орқали меҳр кучаяди. Бўлмаса, орқадан бир-биримизга тош отиб юраверамиз. Бундан эса фақат ютқазамиз.

Аслида, Марказий Осиё, боринг ана МДҲ давлатлари бир ёқадан бош чиқарса манаман деган империяни духига ўтқазиб қўяди.

@tentakminds