Get Mystery Box with random crypto!

Қўрқув диктаторлари ва ёлғон диктаторлари. Агар 20-асрнинг 9 | TentakMinds

Қўрқув диктаторлари ва ёлғон диктаторлари.

Агар 20-асрнинг 90-йилларигача бўлган даврга қарайдиган бўлсак, у пайтда асосан қўрқув диктаторлари жуда кучга айланган, Сталин репрессияси бўладими, Саддам Ҳусайннинг қатлиоми бўладими ёки Африка давлатларидаги геноцид бўладими, барчаси асосий нарса халқни қўрқувда ушлаб туриш сиёсати бўлган.

Ҳалиги қўрқса, ҳурмат қилади дейишади-ку, лекин 2000-йиллардан кейин техника ва интернет ривожланган сари қўрқув билан халқни ушлаш қийин бўлиб қолди, энди диктаторлар ўз йўналишларини ўзгартиришга, балки оддий халқ пайдо бўладиган ижтимоий тармоқлар орқали назоратни қўлга олишга ҳаракат қилади.

Ёлғон диктаторларнинг энг асосий қуроли кўргазма, популизм, улар аслида олдинги диктаторлар қилган асосий иш, яъни ўзи ва яқинлари учун халқ бойликларини ўғирлашга катта дарвозани очиб қўяди, лекин бунда очиқ қўрқитишдан кўра халқнинг кўзини шамғалат қилиб туриш асосий фокус ҳисобланади.

Оммавий ахборот воситалари, блогосфера, бошқа нашрларни пул билан ушлаб туришга жуда катта сарф харажат қилинади ва энг асосийси оммавий нашр ва блогерларнинг барчасига сўз эркинлиги, яна бир нималар деган демократиянинг қайсидир майда хусусиятлари сингдирилади ва асосий иш айнан шу нашрларни бошқариш бўлиб қолади.

Кўзбуямачилик ёлғон диктатуранинг асосий воситаларидан бири, бундай кўзбуямачилик учун диктаторлар кўпинча диний маскани тақиб туришларига тўғри ҳам келади.

@tentakminds