Get Mystery Box with random crypto!

Ноллаштириш ёхуд умрбод бошқарув истаги. Ҳокимият жуда ўзига | TentakMinds

Ноллаштириш ёхуд умрбод бошқарув истаги.

Ҳокимият жуда ўзига хос жалб қилувчи кучга эга, айниқса у шарқ давлатларидаги бошқарувчиларда жуда кучли сезилади. Бугун Хитой раҳбари Си Цзинпин узоқ даврлардан бери сақланиб келаётган анъанани бузди ва учинчи муддатга яна сайланди ва истаганча сайланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди.

Яна кимлар ноллаштирган расмда кўриб олишингиз мумкин. Биласизми, энг қизиғи нимада, кўпинча ноллаштириш сиёсатини диктатор ўзининг иккинчи муддатига ўтгандан кейин амалга оширади, лекин Алексадр Лукашенко буни тахтга келгач икки йил ўтибоқ амалга оширган.

Агар эътибор берсангиз, бундай ноллаштиришларнинг ортида оддийгина ҳокимиятда кўпроқ қолиш истаги эмас, балки раҳбарнинг атрофига фақат ўзига содиқ одамларнинг йиғиб олиши, улар орқали содир қилинган жиноятларни бирор киши тафтиш қилишига йўл қўймаслик, қамоққа тушиб қолиш хавотири кўпроқ ётади.

Бу рўйхат тез орада яна бир кишига кўпаяди.

@tentakminds