Get Mystery Box with random crypto!

Туринглар! Селектор бошланди! - Дадажон, якшанба куни паркка | TentakMinds

Туринглар! Селектор бошланди!

- Дадажон, якшанба куни паркка олиб бораман, дегандингиз.
- Дадаси, шанба якшанба куни оилавий бирор жойга борсак дегандим...
- Албатта олиб бораман, албатта. (Хаёлда: ишқилиб селектор бўлиб қолмасин-да)

Кеча соат 10:00 да хотин қизлар қўмитаси селектор ўтказиб эстафетани бош вазир ўринбосари, туризм вазири Азиз Абдуҳакимовга берибди. Бугун - якшанба кунига белгиланибди.

Лекин мени нима кўпроқ хафа қилади, биласизми? Топшириқни олгач мўмингина бўлиб тасдиқлашади. Ахир, меҳнат қонунчилиги бор, дам олиш куни бизга тегманг, дейишга дух йўқ. Кейин тентак крайный.

Билиб қўйинг маъқулчилар! Ҳақ олинур, берилмас!

@tentakminds