Get Mystery Box with random crypto!

Путиннинг янги ҳудудларни ўзлаштириш бўйича чиқарган қарори - | TentakMinds

Путиннинг янги ҳудудларни ўзлаштириш бўйича чиқарган қарори - шунчаки принцип. Чунки, у ҳали борини ҳам эплаб ололаётгани йўқ. Афсуски, охиригача боришга қарор қилган кўринади. Бу эса нафақат икки давлат, балки бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатмоқда Жамоатчилик, ҳамжамият, одамларнинг раъйига қарши борган ҳолда чиқарилган қарор доно сиёсатчига хос эмас. Бу диагноз!

Дунё ядро урушига яна бир қадам яқинлашди. Лекин, одамзод ҳали ядро қуроли билан тўғри муомала қилиш даражасига етмади. Қанчалик ишончли қўлда бўлмасин - у барибир хавфли. Хеч ким унинг хавфини тўлақонли тасаввур қила олмайди.

Ядро билан энг ёмон ҳолат содир бўлса у ҳеч кимни четлаб ўтмайди. Бу учинчи жаҳон урушига олиб келади. Путин бутун дунёни ўз қоидаларига бўйсундиришга уринмоқда. Бу эса яхшилик билан тугамаслиги аниқ.

@tentakminds