Get Mystery Box with random crypto!

​​Мен нима дейман, қўбизим нима дейди. Жиззах вилоятида эрта | TentakMinds

​​Мен нима дейман, қўбизим нима дейди.

Жиззах вилоятида эртага мана шундай тадбир булар экан.

——

Ҳурматли котибият мудирлари!

Жорий йилнинг 20 декабр куни соат 9.00да вилоят Хокими мурожаати бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияси бўлиб ўтади.

Мазкур сессия хокимлик янги мажлислар залида бўлиб ўтади. Шу мақсадда қуйидаги масалаларга эътибор қаратишингизни сўраймиз:

Жумладан;

1). Туман (шаҳар)лардан келадиган вилоят Кенгаши депутатлари, туман (шаҳар) Кенгашлари доимий комиссия раислари ва котибият мудирлари расмий формада (оқ кўйлак, қора кастюм-шим, тёмний галстук, депутатлик значоги ва гувоҳнома) келиши шарт.

2) Сессия телефон билан қўйилмайди.

3) Сессияга келадиган иштирокчилар соат 9.00да залда бўлиши ва рўйхатдан ўтиб, 9.30да белгиланган жойга ўтириш керак.

4) Агар сессия кун тартиби бўйича интервю берадиганлар бўлса, вилоят хокими Мурожаатидан келиб чиқиш лозим ҳамда сессия бўлиб ўтаётган жараёнда саволлар берилмайди.

Ҳурмат билан, вилоят Кенгаши котибияти мудири Каримова Нодира Хазратовна.

———

Савол бериб қўйманглар-а, мободо, халқни оғирини енгил қиладиган масалалар бўйича ҳам бош қотириб юрманлар-а, бизга формада келиш ҳар нарсадан муҳимроқ. Ҳа, янги мажлислар залида кнопкалар ҳам янги бўлса керак, Sony Playstation кнопкаларидан қўйишган бўлишса керак, ўйнаб-ўйнаб қайтиб келаверинглар.

@tentakminds