Get Mystery Box with random crypto!

Биткоин ҳалолми ёки харомми? Шу савол билан бот тўлиб кетди. | TentakMinds

Биткоин ҳалолми ёки харомми?

Шу савол билан бот тўлиб кетди.
Мен бир нарсани ҳалол ёки харом дейиш бўйича мастер эмасман, лекин исломий олимларнинг баъзилари бу яхши эмас, жоиз эмас дейишган экан.

Лекин нега деган саволга аниқ жавоб йўқ, мен аслида уларга ишонмайман, лекин майли уларнинг айнан биткоин ҳақидаги гаплари нега мантиқсиз эканлиги ҳақида икки оғиз мантиқий жавоб бераман.

Биткоин бу криптовалюта, яъни оддий валютадан фарқи у электрон валюта, уни сиз сотиб оласиз ва қиммат бўлганда сотасиз. Фарқи уни физик жиҳатдан у мавжуд эмас.

Масалан, исломда олтин олиб қўйиб уни қиммат бўлганда сотиш мумкин, бу ҳам худди шундай, яъни бунда ҳам сиз таваккал қилиб пул тикасиз, у пулни йўқотиб қўйишингиз ҳам мумкин ёки кўпайтириш ҳам мумкин.

Олтин нархи тушиб кетиши ҳам мумкин кўтарилиб кетиши ҳам мумкин. Худди шундай бошқа товарлар ҳам, масалан, сиз ёзда меваларни йиғиб махсус музлатгичларда сақлайсиз ва қишда уни қиммат нархда сотасиз, лекин бу харом эмас-ку, нега биткоин харом бўлиши керак.

Худди шундай фонд биржасида компания акцияларини сотиб олиб қиммат бўлганда сотиш ҳам худди шу механизмда ишлайди. Фонд бозори ҳақида кейинги ойдан алоҳида постлар ёзаман, ҳозир тикилган пуллар ўзини оқлаши керак. Кейин маслаҳат берсам бўлади.

XBet ва бошқа қиморлар бу бошқа масала, умуман менинг дунёимда ҳамма нарса мумкин, бировни кийдирмаса, норози қилмаса, бўлди.

@tentakminds