Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли ҳамкасблар! Айни пайтда ёшлар ўртасида Ренессанс тушу | TentakMinds

Ҳурматли ҳамкасблар! Айни пайтда ёшлар ўртасида Ренессанс тушунчасини моҳияти ҳақида тўлиқ тасаввур йўқ. ОЎМТВ ва бошқа юқори турувчи идора вакиллари жойларда ёшлардан шу ҳақда фикр сўрашмоқда. Шу сабабли бу тушунча ҳақида қисқа маълумот тайёрладик. Барча талабаларга етказинглар. Ренессанс, Биринчи, Иккинчи ва Учинчи Ренессанс тўғрисида маълумотни ёдлаб олишсин. Келгуси ҳафта келадиган меҳмонлар албатта шу тўғрисида талабаларга савол беришади.

———

Бу Наманган давлат Университетидаги ўқитувчиларга Рустамжон Имомов деган шахс томонидан тарқатилмоқда экан.

Бизда барчаси меҳмон, комиссия, раҳбарият учун қилинади. Яна бир гап бу президентнинг Олий Мажлисга мурожаати қолиб кетибди-ку, тезда шуни ҳам ёдлатишни йўлга қўйинглар.

——-

Ҳурматли канал обуначилари! Сизлардан Ренессанс деган тушунчани ёдлаб олишларингизни талаб қиламан, ҳа, майли илтимос қиламан, ҳа, майли айтиб қўяман, ҳа, бўпти, айтмадим... ўзингиз биласиз, эртага каналга меҳмон келиб қолса, шарманда бўласиз...

@tentakminds