Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Ҳурматли фойдаланувчилар! Ўзбекистон Респу | TENDER YORDAMIM

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ҳурматли фойдаланувчилар!
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг топшириғига асосан, қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини юритишда янада шаффофлик ва хаққонийликни таъминлаш мақсадида рейтинг кўрсаткичларига айрим ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шу муносабат билан, рейтинг кўрсаткичларини янгилаш ишлари 2022 йил 20 июлга кўчирилди.
Киритилган ўзгартиришларга асосан қурилиш-пудрат ташкилотларининг мутахассис кадрлари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорининг 2а-иловасига мувофиқ ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотининг намунавий ташкилий тузилмаси асосида ташкил этилади, шунингдек, Давлат солиқ қўмитасидан олинадиган моддий-техник базаси Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ахборот тизимларидан интеграция йўли билан олинишини маълум қиламиз.
Шунингдек, рейтингни шакллантириш учун зарур бўлган ҳисобот ҳужжатлари ва материалларни тегишли органларга сохталаштириб, нотўғри киритган корхоналарга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.
Бундан ташқари, тендер савдоларида ушбу ўзгаришларни эътиборга олишингиз сўралади.

Манба
@tenderyordamim2