Get Mystery Box with random crypto!

Temur Poyonov️️

Telegram kanalining logotibi temurpoyonovv — Temur Poyonov️️ T
Telegram kanalining logotibi temurpoyonovv — Temur Poyonov️️
Kanal manzili: @temurpoyonovv
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.21K
Kanalning ta’rifi

🇺🇿 shaxsiy blog

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-10-07 19:01:17 #кулги

Бир киши қаҳвага ҳурмони қўшиб истеъмол қиларди. Унга:
— Нима учун қаҳвага ҳурмони қўшиб истеъмол қиляпсиз? - деди шериги. У:
— Отамни танирмидинг, у киши 105 ёшга кирганди? — деди.
— Отангиз қаҳвага ҳурмони қўшиб истеъмол қилармиди?! — деса, у:
— Йўқ, отам бировнинг ишига бурнини тиқавермасди, — дермиш.

Хуллас, узоқ яшай десангиз, бировларнинг ишига аралашаверманг!

@temurpoyonovv
1.1K viewsT P, 16:01
Ochish/sharhlash
2022-10-05 06:00:38
#Bugun
#Yengil_atletika

"Besh tashabbus olimpiadasi"ning -mavsumi doirasida sportning yengil atletika turi bo'yicha 5-oktabr kuni boʻlib oʻtadigan sektor bosqichi manzillari e'lon qilinadi.

Quyidagi havola orqali manzillar bilan tanishing:

Qashqadaryo viloyati

Ijtimoiy tarmoqlarimiz:
Telegram | Instagram | Facebook
563 views𝐊𝐚𝐫𝐢𝐦𝐛𝐞𝐤 𝐓𝐨𝐬𝐡𝐩𝐨'𝐥𝐚𝐭𝐨𝐯, 03:00
Ochish/sharhlash
2022-10-05 00:29:35 #тафаккур

Ғамхўрлик ⸺ нафақат бирор инсоннинг ёнида бўлиш, балки лозим пайтда уни ёлғиз қолдира билиш ҳамдир.

Агата Кристи
713 viewsT P, 21:29
Ochish/sharhlash
2022-10-05 00:26:20 ​​#ибрат

Ўшанда ҳали бола эдим.

Онам ишдан ҳориб қайтса-да, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлган, онаизорим шоша-пиша биз учун кечки овқат тайёрларди.

Бир оздан кейин у отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Менинг икки кўзим нонда эди. Кимдир ноннинг куйганига эътибор берармикан деб кутиб турдим.

Лекин отам нонни индамасдан чайнади ва мендан мактабдаги куним қандай ўтганини сўради. Ўша кун унга қайтарган жавобимни эслай олмасам ҳам, овқатдан кейин волидамнинг отамга нон бир оз ўтиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида.

Отам ўша куни жилмайиб туриб, онамга: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку”, деди. Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун унинг олдига кирдим ва ундан куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўрадим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади.
— Ўғлим, онанг кун бўйи ишлаб, жуда чарчаган. Бир марта куйган нон есам, менга бирор нима бўлмайди. Лекин ёмон сўз онангни қаттиқ жароҳатлаган бўлар эди, — деди.

Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Кези келганда муҳим саналарни, зарур нарсаларни, бурчларимизни эсдан чиқариб қўямиз. Шунча йиллар мобайнида ўрганган нарсам шуки, бир-биримизнинг камчиликларимиз билан қабул қилишимиз керак. Чунки ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун жуда ҳам қисқалик қилади.

Доктор Абдул Қалам

@temurpoyonovv
876 viewsT P, edited  21:26
Ochish/sharhlash
2022-10-05 00:25:15 ҚАДАҲСЎЗ

Офтобсан, сендан бир сояман, ота,
Сочни оқ, бағримни эса босар ғам.
Она, сенга нафим тегмади ҳатто,
Остонанг қўриган кучугингча ҳам.
Ўшал содиқ итни дўстдек қучарман,
Мен бугун кучуклар учун ичарман!

Оламдан уйингга бўйладим, иним,
Ушоқ жонингда ҳеч кўрмадим тиним.
Ҳолинг не кечгани хаёлимда йўқ,
Мен фақат ўзимни ўйладим, иним.
Акалик тўнини энди ечарман,
Мен бугун кичиклар учун ичарман!

Сочига толпопук - тож илганларим,
Ғунчадек ийманиб очилганларим.
Бир уйда туғилиб ўсганим ўшал,
Дунёга бодроқдек сочилганларим,
Сингиллар - суюклар учун ичарман,
Беозор кийиклар учун ичарман!

Майли, ёқмаганим, майли, ёққаним,
Майли, хоҳ дўст бўлсин, майли, хоҳ ғаним.
Дилида дард борки, бошида ғавғо,
Таниганлариму танимаганим.
Мен бугун барини бир-бир қучарман,
Юраги куюклар учун ичарман!

Гарчи содда байтим гарчи тўпори,
Кўнглимдан тўкилган кўнглимда бори.
Майли, кутмаса ҳам куйимни ҳеч ким,
Майли, тутмаса ҳам шеърим хумори.
Мен-ку, ёздим ёзсам етганча дармон,
Эртанги буюклар учун ичарман!

Муҳаммад Юсуф

@temurpoyonovv
1.5K viewsT P, edited  21:25
Ochish/sharhlash
2022-10-05 00:23:19 Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин, «Беайб парвардигор» деймиз. Ҳар ким ҳам хато қилиши мумкин. Шундай пайтларда дўст дўстининг айбини бошқаларга айтмасдан, иложи борича унинг камчилигини яширишга ҳаракат қилиши лозим экан. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, Ҳадиси шарифда «Кимки дўстининг ҳожатини раво қилса, унинг ҳожатини Аллоҳ таоло раво қилади. Кимки бир дўстининг ғамини кетказса, унинг ғамини Аллоҳ таоло кетказади. Кимки бир дўстининг айбини беркитса, унинг айбини Аллоҳ таоло беркитади» дейилиши ҳам бежиз эмас.
1.6K viewsT P, 21:23
Ochish/sharhlash
2022-10-05 00:20:36 Имом Ғаззолий «Иҳёу улумиддин» асарида дўстликни уч мартабага бўлади. Биринчи, энг қуйи мартабадагисида дўст ўз дўстига худди қулига қилгандек муомалада бўлади. Яъни, хожа қулини худди ўзи каби таъминламаса ҳам оч-яланғоч бўлиб қолмайдиган даражада ўртача ейиш- ичиши ва ўртача кийиниши, ётоғи ва касал бўлиб қолса даволанишини таъминлаганидек дўстини оч ва юпун ҳолда қолдирмайди, касал бўлганини эшитгач, билиб туриб ўлиб кетишига қараб турмайди.
Иккинчи мартабадаги дўстликда ўзига қандай қараса, дўстига ҳам шундай қарайди. Ўзи учун яхши кўрган нарсани дўстига ҳам илинади. Бу биринчи мартабадан юқорироқдир.
Учинчи, олий мартабадаги дўстлик киши ўз дўстининг эҳтиёжини ўзиникидан устун қўйишида акс этади. У ўзи истаб турган, яхши кўрган нарсасини дўстига беради.
1.5K viewsT P, 21:20
Ochish/sharhlash
2022-10-05 00:18:50 Энди вақт синовидан ўтган дўстлик, ёру биродарлик ҳақида олиму уламоларнинг асрлар оша бизгача етиб келган фикрларига эътибор қаратсак. Чунончи, Луқмони ҳаким ўз ўғилларига шундай насиҳат қилган экан: «Эй ўғлим беш тоифа инсонлардан ташқари хоҳлаганинг билан дўст бўл, аммо бу беш тоифадаги кишилар билан дўстлашишдан тийил. Ёлғончини дўст тутма, чунки ёлғончининг сўзи сароб каби яқинни узоқ, узоқни яқин кўрсатади. Аҳмоқни дўст тутма, фойда бераман деб зарар келтиради. Тамагирни дўст тутма, чунки у егулик ва ичимликни сотади. Бахилни дўст тутма, чунки у керак бўлганда ёрдамини бермайди. Қўпол билан дўстлашма, чунки у сени ҳам, ота-онангни ҳам сўкади. Қўполлик қилаётгани эса унинг хаёлига ҳам келмайди».

@temurpoyonovv
1.4K viewsT P, edited  21:18
Ochish/sharhlash
2022-10-05 00:15:02 Шундай бир ривоят бор. Бир одамнинг уч дўсти бошқа-бошқа шаҳарларда яшар экан. Кунларнинг бирида у дўстларининг садоқатини синаб кўрмоқчи бўлибдида, хизматкорини биринчи дўстининг олдига жўнатибди. Хизматкор у ерга етиб боргач, хожасининг иши юришмай, қарзга ботиб қолганини айтибди. Дўсти хизматкорни юпатибди ва у айтган қарзни тўлашга етгулик пул бериб, ортига қайтарибди.
Навбат иккинчи дўстига келибди. У ҳам дўстининг қарзга ботганини эшитиб, қайғурибди. Хизматкорнинг қўлига қарзни қоплайдиган ва яна ўн йиллик тирикчилигига етадиган пул бериб, кузатиб қўйибди.
Икки дўстининг саховатидан хурсанд бўлган одам хизматкорини учинчи дўстининг олдига жўнатишдан олдин унга бу дўсти олимлиги, аммо бадавлат эмаслиги, унда илмдан бошқа ҳеч нарса йўқлигини айтибди. Шунингдек, аҳволидан шикоят қилмаслигини, «Ишлари ёмон эмас. Фақат беш тангагина қарз бўлиб қолган. Худо хоҳласа яқин орада қарзидан қутулади дегин» деб тайинлабди.
Хизматкор олимнинг олдига бориб, хожасининг гапларини етказибди. У бу гапларни эшитиб, ўйланиб қолибди. Кейин ташқарига чиқиб кетибди. Хизматкор унинг уйига разм солибди. Хонада йиртиқ гилам билан эски кўрпачадан бошқа нарса йўқ экан. «Ҳеч бўлмаса беш тангаси бордир» деб ўйлаб ўтирганида уйга нотаниш киши кириб келибди-да, «Хожаси беш танга қарз бўлиб қолган хизматкор сенмисан?» деб сўрабди. Хизматкор тасдиқ ишорасини қилгач, унга беш танга узатибди ва хожасига бериб қўйиш учун уй эгаси бериб юборганини айтибди. Хизматкор уй эгаси қаердалигини сўраган экан, «У ўзини қул бозорида менга беш тангага сотди» деган жавобни эшитибди.
Бу гапни эшитган хизматкор ҳам ҳайрон бўлибди, ҳам даҳшатга тушибди. Нотаниш одамга эргашиб унинг уйига борибди. Хожасининг дўстини кўргач, ундан бундай қилмаслигини ўтинибди, пулни қайтариб беришини сўрабди. Олим эса қулдор билан шартлашгани, беш танга эвазига унга беш йил ишлаб беришни ваъда қилгани, дўстини муҳтожликдан қутқариш учун беш йил ишлаб бериш ўзи учун ҳеч гап эмаслигини айтиб, сўзида туриб олибди.
Ушбу ривоятдан кўриниб турибдики, инсонга берилган энг яхши неъматларнинг бири муносиб дўст экан.

@temurpoyonovv
1.5K viewsT P, edited  21:15
Ochish/sharhlash
2022-10-05 00:10:55
#ибрат

У оғир эмас, у менинг укамдир...

Японияда карийиб 70 йилдирки куч рамзи сифатида ишлатилиб келаётган мазкур суръат тарихини биласизми? Билмасангиз, мархамат.

Японча матонат, сабр унга ёшлигидан ўргатилади. Иккинчи жаҳон уруши пайтида (1945) япон боласи дафн маросими ўчоғи олдида туриб, ўзининг кичик ўлган укасини куйдириш учун навбатини кутган.

Суратга олган шахс интервьюда бола йиғламаслик учун лабларини шунчалик қаттиқ тишлаганки, оғзининг четидан қон оқиб чиқаётганини айтди.

Ўшанда қоровул ундан жасадни сўраб, “Белингда кўтараётган юкингни менга бер”, деди. Ва бола жавоб берди: "У оғир эмас, у менинг укамдир".

У жасадни топширди, орқасига ўгирилди ва кетди ....

Японияда, бугунги кунда ҳам бу тасвир куч рамзи сифатида ишлатилади.

@temurpoyonovv
1.6K viewsT P, edited  21:10
Ochish/sharhlash