Get Mystery Box with random crypto!

Ҳозир Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Назира Мамб | Temurbek Adhamov

Ҳозир Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Назира Мамбетшарипова билан телефонда гаплашдим. У киши кеча Нукусга учиб кетган ва ҳозир ўша ерда.

Назира Мамбетшарипова:
- Кеча Қорақалпоғистон ТВда жонли эфир бериб турдик, очиғи, йиғладим мен. Президент кеча "нега менга вазиятни етказмадинглар" деганда ҳақ эди. Ижтимоий тармоқда одамлар Конституцион ислоҳотлар бўйича кўп фикр ва савол беришди. Аммо бирор расмий шахс чиқиб, тушунтирмади, бу лойиҳа экани, халқнинг фикри сўнгги сўз бўлишини айтмади... Ҳўлга қуруқ аралашиб кетди. Ва бу кимларгадир қўл келди.

Кеча Президент келганида бутун Қорақалпоқнинг тинчликсевар зиёлилари, оналарининг, оталарининг руҳи кўтарилди. Атрофимдаги инсонлар, мен билган қорақалпоқликлар Ўзбекистон ислоҳотларини, ўзгаришларини қўллайди, кеча қ
Қорақалпоқ халқининг миллий ўзликни асрашга бўлган интилишини давлат раҳбарининг ўзи ҳам қўллаб-қувватлади. Конституциянинг Қорақалпоғистон билан боғлиқ масалаларига ҳеч қандай ўйлов ва иккиланишга ҳожат қолмади. Кеча эфирда туриб, имконим қадар шуларни айтдим. Бугун ўзбек халқи билан бирга яратган моддий бойликларимизни, шу тинч ҳаётимизни болаларимиз келажаги учун асрайлик, кўчага чиққанлар, ортга қайтинглар дедим. Тонгда твдан уйга қайтдим. Ота маҳалламда болалар ўйнаб юрибди, ҳар ким ўз иши билан... Айрим жойларда одамлар йиғилгани айтилди, аммо кечагидек эмас. Мен ўзим тонгда соат 6 да уйга қайтаётганда ортиқча одамни кўчада кўрмадим. Айни вақтдаги ҳолатни аниқ билмайман. Умид қиламан, яхшиланган.

Азиза, ўзбек дўстларимизга айтинг, ижтимоий тармоқда ўтириб, ўзбек фойдаланувчилари билан олишаётган, уларга ҳурматсизлик қилаётганлар қорақалпоғистонликлар фикрини ифодаламайди. Бизда ҳозир интернет йўқ. Уларнинг ким ва қай ғаразда, қаерлардадир ўтириб олиб ёзаётганини мана шу фактнинг ўзи ҳам тушунтиради.

Мен Қорақалпоғистонда туғилиб ўсдим. Фарзандларим Тошкентда катта бўлди. Бирор марта икки томонда ҳам дискриминация нималигини сезмадим. Бутун Республика ташкилотлари, жамоатчилиги келиб Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун ойлаб шу ерда яшаб-ишлаганини кўрдим. Икки юзи ёруғ ва дўст халқнинг боласи эканимдан фахрланаман. Азиза, cиз етказинг, биз ўзбекистонликларни яхши кўрамиз. У ерда ҳам, бу ерда ҳам ўзбек қорақалпоқ бир-бирини севади.

@qurbonova_a