Get Mystery Box with random crypto!

Tem.uz | расмий канал

Telegram kanalining logotibi tem_uz — Tem.uz | расмий канал T
Telegram kanalining logotibi tem_uz — Tem.uz | расмий канал
Kanal manzili: @tem_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.09K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Тезкор, холис, ишончли
Мурожаат учун - @tem_uz_admin
Реклама - @Tem_uz_reklama

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 19:59:02
СССР нинг биринчи ва охирги Президенти Михаил Горбачёв вафот этди

У узоқ давом этган оғир хасталик туфайли омонатини топширди. Унинг дафн маросими шанба куни бўлиб ўтади.

@Tem_uz - тезкор янгиликлар канали
147 views16:59
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:45:19
Тошкентда Мустақиллик байрами муносабати билан уюштирилган тадбир сўнггида мушакбозлик бўлди

@Tem_uz - тезкор янгиликлар канали
154 views16:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:55:27
Россияда иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган 12 нафар ўзбекистонликнинг ҳужжатлари олиб берилди

Қайд этилишича, агентликнинг Воронеж шаҳридаги вакиллигига 12 нафар ўзбекистонлик паспортларини иш берувчи олиб қўйганидан норози бўлиб шикоят қилган.

Шикоят шу куннинг ўзида ўрганилиб, меҳнат мигрантлари ва иш берувчи билан учрашув ўтказилган. Фуқароларнинг иш берувчи томонидан олиб қўйилган паспортлари қайтарилган ҳамда бошқа ишга жойлаштирилган.

P.S. Ҳурматли мусофир юртда ўз ризқини териб юрган ватандошим: ҳеч қачон шахсий ҳужжатларингизни бировга ишониб топширманг ва берманг!

@Tem_uz - тезкор янгиликлар канали
163 views15:55
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:39:02
Ургутлик 122 ёшли онахонга "Шуҳрат" медали топширилди

Ургутлик Улуғ момога Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ "Шуҳрат" медали топширилди.

Онахон турмуш ўртоғи Худойберди бобо Қобилов билан 6 фарзандни вояга етказган, ҳозирда оз эмас-кўп эмас 150 нафар невара, чевара ва эварага бош. Муҳими, Улуғ момо уларнинг ҳар бирининг исмини тўлиқ айта олади.

@Tem_uz - тезкор янгиликлар канали
169 views15:39
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:11:00
Дубайда Мустақиллигимиз кунига бағишланган автомобиллар кортежи

@Tem_uz - тезкор янгиликлар канали
165 views15:11
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:47:50
Армиянинг жанговар тайёргарлигини оширишга янада кўпроқ аҳамият берилади

Айни пайтда Янги Ўзбекистон боғида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

"Жаҳондаги бугунги мураккаб вазият биздан ишнинг кўзини билиб, кеча-ю кундуз фидойи бўлиб, самарали меҳнат қилишни талаб этмоқда . Шу боис Қуролли кучларимизнинг қудрати ва салоҳиятини юксалтириш устувор вазифамиз бўлиб қолади.

Аскар ва офицерларимизнинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий маҳорати, ватанпарварлик фазилатларини оширишга янада кўпроқ аҳамият берамиз. Мана шу қутлуғ кунда ватан ҳимоясида доимо сергак ва ҳушёр турган мард ва жасур ўғлонларимизни чин дилдан қутлаб, уларга куч-ҳайрат ва омадлар тилаймиз!" - деди Президент.

Байрамни онлайн кузатиш

@Tem_uz - тезкор янгиликлар канали
287 views14:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:40:32
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбири

Мустақиллигимизга кўз тегмасин, арзончилик бўлсин, деҳқонлар ҳосили мўл, тадбиркорлар даромади кўл бўлсин!

Аллоҳ ҳаммамизни омадимизни берсин!

@Tem_uz - тезкор янгиликлар канали
160 views14:40
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:19:02
Ислом Каримов томонидан мустақилликнинг эълон қилиниши

Ушбу видеода Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни эълон қилиши ва унинг бир неча нутқлари акс этган.

@Tem_uz - тезкор янгиликлар канали
168 views14:19
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:00:30
#Қойил

Франциялик машҳур блогер "Khaby" Ўзбекистон мустақиллиги арафасида юртдошларимиздан совға олди

@Tem_uz - тезкор янгиликлар канали
178 views14:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:40:19
Қримда йирик ёнғин содир бўлмоқда.

Баъзи манбалар бу русларга тегишли нефт базаси эканини ёзмоқда. Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра ёнаётган «Мегастрой» дўкони омборхонаси.

@Tem_uz - тезкор янгиликлар канали
174 views13:40
Ochish/sharhlash