Get Mystery Box with random crypto!

ЭЪЛОН! 28-29 июль кунлари Бағдод туманидаги истеъмолчиларга т | 📱Багдод Телефон Савдо 💰 Канал🤝

ЭЪЛОН!

28-29 июль кунлари Бағдод туманидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Сабаб, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш мақсадида туман марказига йўналтирилган юқори босимли ерусти газ қувурларини тартибга келтириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

“Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг туман бўлими раҳбарияти юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраб, белгиланган вақт давомида зарурий эҳтиёт чоралари кўриш лозимлигини эслатади
.