Get Mystery Box with random crypto!

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу ал | Тегиб кетдими

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни бомдод намозидан бошлаб, охирги ташриқ кунининг аср намозигача такбир айтар эдилар» (Байҳақий ривояти).

Зулҳижжанинг тўққизинчи куни бомдод намозидан бошлаб ўн учинчи кунининг аср намозигача жамоат билан бирга такбири ташриқни бир марта айтиши вожибдир. Мусофирга, ёлғиз намоз ўқиётган одамга ва аёлларга ташриқ айтиш вожиб эмас. Лекин булар ҳам такбири ташриқ айтиши вожиб деган уламолар ҳам бор. Шунинг учун юқоридагилар ҳам такбири ташриқни айтганлари яхши.

Такбири ташриқ лафзлари:
اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْدُ.
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд» (Баҳрур-роиқ).
Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, ҳамд Аллоҳга хосдир.

Ташриқ кунлари қолдирилган намознинг қазосини адо қилаётган пайтда саломдан кейин такбир ҳам айтиши лозим.

t.me/bintusodiq