Get Mystery Box with random crypto!

Ичиб олиб хар куни уйида жанжал кўтарадиган ва ичкилик сабаб о | Тегиб кетдими

Ичиб олиб хар куни уйида жанжал кўтарадиган ва ичкилик сабаб оғир дардга чалинган бир ароқхўрнинг ўғли онасига қараб айтди:
— Ойижон, мен катта бўлсам жудаям кўп ича оладиган кучли йигит бўламан!

Бу гапдан қўрқиб кетган она, кўзлари ола-кула бўлиб фарзандидан сўради:
— Нималар деяпсан, болам?
Агар бутун дунё ароқларини ичиб юбора оладиган йигитга айлансам, фарзанди бор бошқа дадалар ичмайди ва, хеч бўлмаса, уларнинг дадаси ичкиликдан касал бўлмайди! Тўғрими, ойижон?

Она бу гапдан маюс тортиб, деворга суяниб қолди. Касалликдан қийналиб нариги хонада ётган ота бу гапни эшитиб, жимгина йиғларди...

Хулоса ўзингиздан!

Нишондаги гаплар

@TegibKetdimi