Get Mystery Box with random crypto!

Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини | Тегиб кетдими

Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — Онанг.

Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — Онанг.

Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, «Нега йиғлаяпсан?» деб ёнингда турадиган — Онанг.

Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини «фидо» қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — Онанг.

Хурсанд бўлганингда, шодилигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — Онанг.

Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, «Ўз боламдан хафа бўлармидим» дея бағрига босадиган ҳам — Онанг.!!!

@TegibKetdimi