Get Mystery Box with random crypto!

АҚСО - РАЖАБ ТОЙЙИБ ЭРДОҒОН Масжидул Ақсони кўрдим тушимда, Г | Тегиб кетдими

АҚСО - РАЖАБ ТОЙЙИБ ЭРДОҒОН

Масжидул Ақсони кўрдим тушимда,
Гўдак каби эди йиғларди юм-юм,
Бориб пешонамни қўйдим бошига,
Худди ерости сув - чайқалар хар зум.

“Кўзларим йўлларда, кутиб турибман,
Қайда қардошларим?!” дер эди бир сас.
“Улуғ Пайғамбарнинг илк қибласиман,
Унутдими буни, ажабо хар кас?!”

Буроқ учар эди бўлгаларимда,
Меърожга йўл берган қўноқ эдим ман,
Номимдан билинар муқаддаслигим,
Хар ерга нур сочган чироқ эдим ман.

Қани ўша кунлар, мингларча мўъмин,
Бирдам юрак холда менга жўшарди,
Хамшахрим Набийлар юз хурматига,
Ижобат этилган дуолар борди.

Энди бирор кимса келмас ёнимга,
Мўъминга хам зорман, ғариб танхоман,
Шамоллар артолмас кўз ёшларимни,
Чўлларда йўқолган етим гадоман.

Масжидул Ақсони кўрдим тушимда,
Муслимларга мендан айт, салом!”, дерди.
"Етар энди, ортиқ қолмади сабрим,
Мени қучоқласин бас Ислом!”, дерди.

Турк шоири Махмуд Окиф Инон
Таржимон: Махбубий


@TegibKetdimi