Get Mystery Box with random crypto!

Бир кишининг олти қизи бор эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор б | Тегадиган гаплар

Бир кишининг олти қизи бор эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, хотинига талоқ беришга қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди.

У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....

Доирадан ташқари фикрлар, бироз танқид ва ибрат: @Tegadigan_gaplar