Get Mystery Box with random crypto!

Бир аёл аэропортда самолётини кутарди. Аёл дўкондан битта кито | Тегадиган гаплар

Бир аёл аэропортда самолётини кутарди. Аёл дўкондан битта китоб ва печенье сотиб олди ва курсига ўтириб, китобини ўқий бошлади. Китобни ўқир экан, ёнида ўтирган одам печеньесидан олишга журъат қилаётганини сезди. Аммо, биргина печенье учун назокатсизлик қилгиси келмади. Китоб ўқиб, печенье ўғирлаётган одамга кўз қирида қараб, асабийлашмасликка уринарди. Ўзига:

“Маданиятли бўлмаганимда, шуни кўзларини кўкартирардим”,- деди. Охирида битта печенье қолгач, “Қани энди нима қиласан?”, - деди ичида. Ўғри охирги печеньени олди ва иккига бўлиб, ярмини оғзига солди, ярмини аёлга узатди. Аёл уни олиб “Бир оғиз раҳмат ҳам демади!” - деб гапириб кетди ўзига. Учиш вақтида самолётга жойлашди, “ўғри”дан қутилганига шукр қилди. Унинг адабини бермаганига афсусланди. Китобини олиб ўқимоқчи бўлиб, қўлини сумкага узатди. Қараса дўкондан сотиб олган бир пакет печеньеси унинг сумкасида турарди. “ўғри”нинг самолёти осмонга кўтарилган эди...

Доирадан ташқари фикрлар, бироз танқид ва ибрат: @Tegadigan_gaplar