Get Mystery Box with random crypto!

#янги_ўқув_йили Маънавий-маърифий ва ёшлар масаласида янги ўқ | 𝐓𝐃𝐏𝐔 Yoshlar ittifoqi BT |Rasmiy

#янги_ўқув_йили

Маънавий-маърифий ва ёшлар масаласида янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича йиғилиш ўтказилди


Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида маънавий-маърифий ва ёшлар масаласида 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда университет биринчи проректори Феруза Мадрахимова, бўлим бошлиқлари, ёшлар бўйича декан ўринбосарлари, хотин-қизлар кенгаши маслаҳатчилари, матбуот хизмати ходимлари, тьюторлар, ТТЖлари тарбиячи-педагоглари ва университет ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда янги ўқув йили олдидан ҳар бир факультетдаги тайёргарлик жараёнлари, маънавий-маърифий йўналишдаги устувор вазифалар, тьюторлар фаолияти, ТТЖлардаги тайёрлик, ижарада яшайдиган талабаларга енгилликлар яратиш бўйича вазифалар муҳокама қилинди. Барча масъулларга ўз йўналишларидан келиб чиқиб топшириқлар белгиланди.

@TDPU_YOSHLAR