Get Mystery Box with random crypto!

Бугун 30-август санасида Низомий номидаги Тошкент давлат педаг | Toshkent davlat pedagogika universiteti | Rasmiy kanali

Бугун 30-август санасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг кенгайтирилган 1-сонли йиғилиши бўлиб ўтди.

Ректор бошчилигида проректор, деканлар, бўлим бошлиқлари, декан ўринбосарлари иштирок этди хамда 2021/2022 ўқув йили якунлари ва янги ўқув йилида университет жамоаси аъзолари зиммасида турган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир бошида География кафедраси профессори Паттох Баратов таваллудининг 90 йиллиги билан университет жамоаси табриклашди.
Шунингдек кенгаш йиғилишида профессор ҳамда доцент илмий унвонига тасдиқланган университет профессор-ўқитувчиларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Университет ректори А.Қирғизбоев илмий даража ва уновонларни тасдиқловчи дипломларни топширар экан, университетда ёш изланувчиларга яратилган шароитлар, илмий-инновацион ишларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

@TDPU_UZ