2022-02-03 17:24:22
Талабалар диққатига Республика махсус комиссияси қарорига асосан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб барча таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилиши эълон қилинди.
Шундан келиб чиқиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида анъанавий таълим жараёнига ўтиш бўйича алоҳида режа-график ишлаб чиқилди.
Унга кўра,
3-босқич ва
магистратура 1-босқич талабалари учун —
7 февраль (якуний назорат 14 февралдан бошланади),
1- ва 2-босқич талабалари учун —
14 февраль (якуний назорат 21 февралдан бошланади),
4-босқич талабалари учун —
21 февраль анъанавий дарс жараёнларида иштирок этиш санаси этиб белгиланди.
24 февралдан бошлаб таълим жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклда олиб борилади.
Савол: Агар мен авиа ёки темир йўл чипталарини белгиланган кундан
(бизга 14 февралдан офлайн таълимга қайтиш куни этиб белгиланган) олдин харид қилган бўлсам қандай йўл тутаман. Масалан 9 февраль куни ҳам борсам ҳам бўладими?
Жавоб: Бўлади. Бундай ҳолатда авиа ёки темир йўл чипталари амал қиладиган санада Тошкент шаҳрига келиб, университетда ташкил этиладиган дарс жараёнларида иштирок этишингиз учун шароит яратилади.
Савол: Соғлиғим билан боғлиқ муаммолар бор. Шу боис белгиланган санадан кечикиб университетга борсам ҳам бўладими?
Жавоб: Бундай ҳолатда соғлиғингизни йўқотганлигингизни тасдиқловчи тиббий маълумотнома бўлиши керак. Шу каби ҳолатларни инобатга олиб дарслар ҳам онлайн, ҳам офлайн тарзда ташкил этилади. Турли сабаблар билан белгиланган вақтда университетга кела олмаган талабалар олайн дарсларда иштирок этиши шарт бўлади.
Дасрларни ташкил этиш бўйича ишонч телефон рақами: +998 71 232 69 87
Талабалар турар жойи ва ижара бўйича ишонч телефон рақами: +998 90 972 88 80
@TDIU_NARXOZ
4.0K views14:24