Get Mystery Box with random crypto!

“Zamin” фонди Фарғона вилояти бўйлаб махсус мактабларда учрашу | Hozirda | Ishonchli xabarlar

“Zamin” фонди Фарғона вилояти бўйлаб махсус мактабларда учрашувлар ўтказди

“Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидаги “Mehrli maktab” госпитал турдаги мактаб филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди.

Васийлик кенгаши раиси бу ерда узоқ муддат даволанаётган болаларнинг билим олишга бўлгани иштиёқи, ўқитувчилар уларни меҳр ва эътибор билан қўллаб-қувватлаётганини алоҳида эътироф этиб, педагогларга миннатдорлик билдирди, болажонлар билан самимий суҳбат қурди, уларни ўз қобилиятлари ва истеъдодини ривожлантиришга руҳлантирди.