2023-04-22 16:03:02
ТАДБИРКОРЛАРГА ҲАМ 33 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ, КАФИЛСИЗ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ
Карордан
келиб чиқиб, кредитлашга оид ўзгаришлар ҳақида...
Жисмоний шахслар ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйҳатидан ўтган
кичик тадбиркорлик субъектларига 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда кредит ажратилишида ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асос ҳисобланади. Бунда тижорат
банклари ўз маблағлари ҳисобидан кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.
Ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида белгиланган тартибда давлат рўйҳатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига
учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари инобатга олинган ҳолда,
300 миллион сўмгача бўлган миқдорда имтиёзли кредит ажратилади.
«Томорқа хизмати» МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун ажратиладиган
гаровсиз кредитлар 3 йилгача муддатга паррандачилик
(тухум йўналиши) ва бир ойлик озиқа учун йўналтирилиши мумкин. Бунда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш
жамғармаси маблағлари «Томорқа хизмати» МЧЖларга бериладиган кредитлар бўйича
гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.
Мазкур гаровсиз кредитларнинг қайтарилмаслик хавфи
ташаббускор ҳисобидан кредит олишдан
олдин суғурталанади, ташаббускор томонидан кредит эвазига олинган асосий воситаларга
тижорат банки томонидан таъқиқ қўйилади.Мазкур кредитлар 14% ставкада ажратилади
@TAYYORBIZNESLAR
590 viewsZafar, 13:03