Get Mystery Box with random crypto!

СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ УЙ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ Қ | Zafar-Biznes blog💰💵

СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ УЙ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?

САВОЛ;
Мен субсидия билан уй-жой сотиб олмоқчи эдим. Субсидия орқали уй олиш учун оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 2,7 баравари (2 646 000 сўм)дан 8 баравари (7 840 000 сўм)гача;

Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2 646 000 сўм)дан 9,2 баравари (9 016 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади.

Агар субсидия орқали уй олмоқчи бўлган шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 2 646 000 сўмдан кам бўлса, уларнинг субсидия учун топширган аризаси шу сабабга кўра рад этилади.


Каналга уланиш
@TAYYORBIZNESLAR